"Челси" футболчиси мавсумни Италияда якунлайди

  • 7 января, 2019, 13:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Давид Дзаппакоста тез орада "Лацио" футболчисига айланади. Бу ҳақда Il Messaggero хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра римликлар 26 ёшли футболчини кейинчалик 15 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунига қадар ижарага олишади.

Маълумот учун, Дзаппакоста жорий мавсум “Челси” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию