“Челси” ҳимоячиси 1 ойга сафдан чиқди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луиз яна жароҳат олди. Инглиз матбуотида ёзишларича у бир ойга сафдан чиққан.

30 ёшли футболчи 8 апрел санасида “Вест Хэм”га қарши баҳс олдидан сафга қайтиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Луизни 2016 йилнинг декабр ойидан буён тиззасидаги жароҳати безовта қилиб келади. Маълумот учун, бразилиялик футболчи сўнгги бор 5 феврал санасида “Уотфорд” (4:1)га қарши баҳсда майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!