"Челси" ҳимоячисини Чемпионшип клубига ижарага бериб юборди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Томаш Калас мавсумни Чемпионшипда ўтказадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли чехиялик футболчи “Бристоль” сафида ижарада тўп суради.

Маълумот учун, Калас “Челси” сафига 2010 йил Чехиянинг “Сигма” клубидан келиб қўшилган эди. У сўнгги мавсумни “Фулхэм” сафида ижара асосида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!