
"Челси" ҳужумчисидан айрилди
“Челси” жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората “Хаддерсфилд”га қарши АПЛ 17-тур учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Антонио Конте матбуот анжуманида маълум қилди.
“Альваро Мората бўлажак ўйинда майдонга туша олмайди. Уни чарчоқ аломатлари ва белдаги оғриқлар безовта қилмоқда”, – деди италиялик мутахассис.
Амалдаги чемпион ва АПЛ дебютанти ўртасидаги ўйин 13 декабрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Фикрлар