“Челси” Икарди учун Моратадан ҳам воз кечмоқчи
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби Миланнинг  “Интер” клуби ҳужумчиси Мауро Икардига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, лондонликлар “Интер” сардори учун Алваро Мората ҳамда 35 млн фунт тўлашга тайёр экан.

Маълумот учун, аргентиналик футболчи якунига етган мавсумда А Серияда 34 беллашувда иштирок этди ва 29 та гол киритиб, турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди. Мората эса АПЛда 31 ўйинда қатнашиб, 11 та тўп киритишга эришди.

Қайд этиш жоиз, Икари ҳам, Мората ҳам ЖЧ-2018 ўйинларида иштирок  этишмайди.