"Челси" Конте ўрнига бошқа бир италиялик мутахассисни олиб келмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби “Наполи” устози Маурицио Саррининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Italia нашрининг хабар беришича “аристократлар” раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Антонио Конте билан юзага келган можародан сўнг айнан Сарри билан музокараларни бошлаб юборишган.

Унга кўра “Челси” 58 ёшли италиялик мутахассисга йилига 12 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Ўз навбатида Саррининг кетиши мумкинлигини пайқаган “Наполи” раҳбаряти жамоага “Сампдория” бош мураббийи Марко Жампаолони олиб келишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!