“Челси” Костага ўринбосарни “Бавария”дан топди


Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Айни дамда “Челси” Диего Коста ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидирмоқда. Шу сабаб лондонликлар 27 ёшли Мюллернинг бунга асосий номзод сифатида қарамоқда.

Diego Costa

Германиялик ўйинчи ҳозирда “Бавария”да асосий таркибдан тушиб қолмоқда. Айнан шу нарса Лондон клубига қўл келиши мумкин. Маълум бўлишича, инглизлар футболчи учун 85 млн евро тўлашга тайёр.

Мюллер бу мавсум 13 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 5 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!