“Челси” Костани судга бериши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчи Диего Костани судга бериши мумкин. Гап шундаки, Коста айни вақтда Бразилияда таътилда ва “Челси” машғулотларига қайтиш ниятида эмас.

Илгарироқ,  ҳужумчи “Челси” ушбу трансфер ойнаси ёпилгунига қадар уни қўйиб юбормаса, бутун мавсумни ўтказиб юборишга тайёр эканлигини айтиб ўтган эди.

Бундан олдин эса унинг ҳуқуқшуноси футболчи “Челси”дан ўзини қўйиб юборишларини 3 бор сўраганини маълум қилган эди.