"Челси" Куртуа ва Диего Коста ўрнига футболчи олиш учун 200 миллион фунт ажратади

 

Англия премьер-лигасида чемпионлик сари тобора яқинлашаётган "Челси" устози Антонио Конте ёзда жамоа раҳбарияти трансферлар учун 200 миллион фунт ажратишини кутмоқда.

Италиялик мутахассис бу пулга супертўпурар ва ишончли дарвозабон топишни мақсад қилган. Антонио Конте агар клуб раҳбарияти трансферга ўзи сўраган маблағни ажратса, шартномасини узайтиришини айтган.

"Челси" ёзда Тибо Куртуа ва Диего Костадан айрилиши деярли аниқ бўлиб қолди. Конте бу футболчиларга муносиб ўринбосар олиши керак.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!