"Челси" Левандовскига 80 млн фунт таклиф қилишга тайёр

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски келаси мавсумни бошқа жамоада ўтказиши мумкин. Бу ҳақда футболчининг агенти Пини Захави маълум қилган.

29 ёшли польшалик ҳужумчи ҳам ўзини бошқа жамоада чинаб кеўришни истамоқда. “Челси” эса ушбу футболчига асосий даъвогар бўлиб турибди.

Лондонликлар Левандовски учун 80 миллион фунт стерлинг таклиф қилиб, рақобатчилари ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед”ни ортда қолдиришни мақсад қилишган.

Маълум бўлишича, “Челси” хўжайини Роман Абрамовичнинг польшалик агент билан дўстона алоқаси бор. Бу эса ушбу трансферда лондонликлар томонининг имкониятларини бироз оширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!