Ads

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоа бошқарувидан кетиши кутилаётган Антонио Контенинг ўрнига муносиб номзод излашни бошлаб юборди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бу ўринга асосий даъвогар ҳисобланаётган Луис Энрикега илк расмий таклиф билан мурожаат қилишган. Унга кўра “Челси” 47 ёшли испаниялик мутахассис учун йиллига 11 млн евро маош ваъда қилмоқда. Айтиш лозимки, бундан ташқари Энрике қўлга киритиладиган совринларга қараб қўшимча бонаслар ҳам олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида “Барселона”дан кетган Энрике айни дамда ишсиз ҳисобланади.

Минбар

Барча блоглар