Ads

Бугун Англия Премьер-Лигасида 9-тур ўйинлари давом эттирилди. Лондоннинг “Челси” клуби ўз майдонида “Уотфорд”ни қабул қилди.

Сўнгги вақтларда кичик омадсизликлар гирдобига тушиб қолган “аристократлар” бундан чиқиш учун ғалаба қозонишлари талаб этилар эди.

Антонио Конте шогирдлари сўнгги сонияларга қадар кураш олиб боришди ва 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.