Ads

“Барселона” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Сержи Роберто фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттириши мумкин.

ESPN нашри тарқатган маълумотларга кўра “аристократлар” кўзлаган “Реал” футболчиси Данило “Манчестер Сити”га ўтиб кетгач, бор эътиборини айнан каталонияликларнинг 25 ёшли аъзосига қаратишган.

Айтиш лозимки, лондонликлар Сержини таркибда Виктор Мозесга рақобатчи сифатида кўришмоқда. Айтиш лозимки, Нелсон Семеду “Барселона”га келгач, Роберто ҳам ўзининг асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйиш эҳтимоли пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра Сержи Робертонинг трансфер қиймати таҳминан 42 млн еврога баҳоланмоқда.