“Челси” расмийлари Коста ва Конте ўртасидаги муносабатларни изоҳлашдан бош тортишди

Аввалроқ “Челси” ҳужумчиси Диего Коста ва бош мураббий Антонио Конте ўртасида келишмовчилик пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик. “Аристократлар” расмийлари бу ҳолатга изоҳ беришдан бош тортишди. Бу ҳақда Omnisport нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, Коста 3 кун давомида “Челси” машғулотларига келмаган ва шу сабаб Антонио Конте испаниялик футболчини бугун бўлиб ўтадиган “Лестер” га қарши ўйин қайдномасига киритмаган.

Хабарларга қараганда Коста Хитойдан йилига 34,5 миллион евролик таклиф олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!