Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головинга қизиқиш билдирмоқда.

“Аристократлар” Россия терма жамоаси аъзосини 15 миллион еврога баҳолашган, бунга сабаб ЖЧ-2018дан сўнг 21 ёшли футболчига қизиқиш ортиши эхтимоли катталиги ва футболчининг нархи ўсиши. “Челси” Головинни қишги трасфер мавсумида сотиб олиши эхтимолдан йироқ эмас. Аммо Александр ўз фаолиятини мавсум охиригача “аскарлар” сафида ўтказади, деб The Sun нашри хабар бермоқда.