"Челси" шартномасини узайтирган футболчи "Фулхэм"га кетди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Томаш Калас “аристократлар” билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра футболчи яна 4 мавсум “Челси” аъзоси сифатида қоладиган бўлди.

“Челси”га 2010 йилда келган ва ўтган мавсумни “Фулэм”да ижара асосида ўтказган 24 ёшли футболчи янги мавсумни ҳам айнан “Фулхэм”да бошлайдиган бўлди.

Маълумот учун, ўтган мавсум Чемпионшипнинг 38та турида майдонга тушган Томаш ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, турнирни 6-ўринда якунлаган “Фулхэм” премьер-лигага қайтиши мумкин эди, бироқ жамоа ўтиш босқичида “Рединг” клубига имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!