“Челси” яна бир футболчисини ижарага берди(фото)
Ads

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳимоячиси Курт Зума фаолиятини “Сток Сити” клубида давом эттиради. Франциялик футболчи ушбу жамоада бир мавсум ижара асосида тўп суради.

“Сток Сити” бош мураббийи Марк Хьюз ушбу келишувни юқори баҳолади.

“Курт шубҳасиз энг кучли ёш ҳимоячилардан бири. Унинг бизнинг жамоага ўтиши мухим. Зума жамоани кучайтиради. Мени уни 17 ёшида “Сент-Этьен”да ўйнаб юрган кезларидаёқ иқтидорини пайқаганман ва уни ўз жамоамда кўришни истаганман. Мана бугун шу истагим амалга ошди”, – деб айтиб ўтди Хьюз.