"Челси"да яна бир Азар пайдо бўлиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби “Байер” ярим ҳимоячиси Торган Азарни қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда  Bild нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра “аристократлар” раҳбарияти 24 ёшли бельгиялик футболчини кузатишмоқда, бироқ, ҳозирча бу борада аниқ бир таклифлар юборишмаган.

Таъкидлаш лозимки, Торган Азар фаолияти давомида 2012 – 2015 йилларда “Челси”да тўп сурган. Унинг акаси Эден Азар айни дамда лондонликларнинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Торган жорий мавсум “доришунослар” сафида жами 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!