Чемпион Уайлдернинг кейинги рақиби кубалик енгилмас боксчи бўлиши мумкин
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдер (38-0, 37 КО) ўзининг кейинги жангини WBA (Super) титулига расмий даъвогар кубалик енгилмас Луис Ортисга (27-0, 23 КО) қарши ўтказиши мумкин, дея хабар беради BoxingScene нашри.

Жанг 4 ноябрь ёки 14 октябрь куни Бруклинда ташкил этилиши мумкин. Barclays Center аренаси Уайлдернинг промоутери Лу Дибелла томонидан бу икки санага банд қилинган. Кўпроқ 4 ноябрь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Уайлдер олдинги жангини шу йилнинг феврал ойида Жеральд Вашингтонга қарши ўтказиб, нокаутга учратган эди. Луис Ортис эса сўнгги марта 2016 йил декабрь ойида Дэвид Алленни осонлик билан мағлуб этган эди.