Чемпионлар лигаси финали АҚШда ўтказилиши мумкин

УЕФА Чемпионлар лигаси финалини Европадан ташқарида ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Morning Consult нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 2023/24 йилги мавсум ЕЧЛ финали АҚШнинг Нью-Жерси шаҳрида ўтказилиши мумкин. Айни дамда томонлар бу борада музокараларни бошлаб юборишган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги финалга Истамбул, 2021 йилда Санкт-Петербург, 2022 йилда Мюнхен, 2023 йилда эса Лондон мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!