Чемпионлар лигаси финалининг энг яхши футболчиси ким бўлди? (ФОТО)

"Челси" Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Сити" ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва бош совринни қўлга киритди.

Финал учрашувининг энг яхши ўйинчиси, деб лондонликлар ярим ҳимоячиси Нголо Канте топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий твиттери хабар бермоқда.

Image

Айтиш лозимки, франциялик футболчи бугунги ўйинда “Челси”нинг ярим ҳимоясида мустаҳкам “девор” вазифасини бажариб берди. У “Сити” футболчиларини таъқиб қилди ва ўз хатти-ҳаракатлари билан ҳужумларни бартараф этди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” Чемпионлар лигасида ўз тарихида иккинчи марта ғалаба қозонди. “Аристократлар”нинг ушбу мусобақадаги дастлабки ғолиблиги 2012 йилга тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар