Чемпионлар лигаси ғолиби 2020 йилгача Хитойда ўйнайдиган бўлди
Ads

 

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Паулиньо Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби билан амалдаги шартномасини 2020 йилгача узайтирди.

28 ёшли футболчи бу клубга 2015 йили “Тоттенхэм”дан ўтган эди. Бир ярим йил ичида Паулиньо “Гаунчжоу Эвергранд” таркибида икки марта Суперлига, бир марта мамлакат суперкубоги ва Осиё чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

2016 йил давомида Паулиньо 44 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 11 та гол урди.

SPORTS.uz