Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига энг кўп АПЛ клублари чиқди, Ла Лига ва Бундеслига кейинги ўринларда
Ads

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги туридан ўрин олган айрим учрашувлар бўлиб ўтди ва мусобақанинг 1/8 финал босқичида тўп сурадиган 15та жамоа номи маълум бўлиб улгурди.

Эътиборлиси, плей-оффга чиққан жамоаларнинг нақд 4таси Англиядан. Булар "Ливеруль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм".

Бу борада кейинги ўринлар Испания ("Атлетико", "Барселона" ва "Реал") ва Германияга ("Бавария", "Боруссия" ва "Шальке") тегишли.

Италия клубларидан эса бор йўғи 2та жамоа кейинги босқичга йўл олди. Улар “Рома” ва “Ювентус”.