Чемпионлар лигасида чорак финалнинг энг чиройли голига номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор жорий ҳафта Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб баҳслари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг ушбу босқичида киритилган энг чиройли гол номига даъвогар 4та голни эълон қилди.

Унга кўра ушбу ном учун “Барселона” ҳужумчилари Лионель Месси ва Филиппе Коутиньо, “Аякс” ярим ҳимоячиси Давид Нерес ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Рахим Стерлинглар киритган голлар кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб номи УЕФА расмий сайти ўтказиладиган сўровнома якунларига кўра аниқланади ва 19 апрель куни эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!