Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси аниқланди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси Чемпионлар лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчи деб топилди.

31 ёшли аргентиналик футболчи бу борада ўтказилган сўровномада Неймар (ПСЖ), Пауло Дибала ("Ювентус") ва Эдин Жеколарни ("Рома") ортда қолдиришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Месси ЕЧЛнинг гуруҳ босқич 2-турида “Тоттенххэм”га қарши баҳсда ўз номига дубль ёздириб қўйишга эришган эди.