Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор, жорий ҳафтада УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган 4 та учрашув бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти эса ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида ўз расми сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказмоқда.

ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлишга қуйидаги футболчилар номзоди кўрсатилган:

Сержиу Оливейра (“Порту”) — “Ювентус”га қарши учрашувда дубль;

Кейлор Навас (ПСЖ) — “Барселона”га қарши баҳсда 9 та сейв;

Эрлинг Ҳоланд (“Боруссия Д”) — “Севиля”га қарши ўйинда дубль;

Фабиньо (“Ливерпуль”) — “РБ Лейпциг”га қарши беллашувда 79 фоиз аниқ тўп узатмасини амалга оширган.

dbr

Сўровнома УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!