Чемпионлар лигасининг ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор жорий ҳафтада УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич дастлабки тур учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти эса ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра "Боруссия"на (0:0) қарши ўйинда 4 сейв ижро этган "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген, "Генк"га (6:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этган "Зальцбург" ҳужумчиси Эрлинг Халанд, “Реал” дарвозасини икки бор ишғол этган ПСЖ ҳужумчиси Анхель Ди Мария, ҳамда "Аталанта"га (4:0) қарши баҳсда хет-трик қайд этган "Динамо" Загреб ҳужумчиси Мислав Оршичлар номзод сифатида қайд этилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!