Чемпионлар лигасининг жорий мавсуми тарихга кирди

УЕФА Чемпионлар лигасининг 2019/20 йилги мавсум гуруҳ босқичи ҳар қачонгидан ҳам голларга бой бўлди.

Аниқроғи, мусобақанинг бу сафарги гуруҳ босқичида жамоалар 308 та гол киритишди. Эътиборлиси, бу ЕЧЛ тарихидаги янги рекорд сифатида қайд этилди.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида бу сафар "Бавария" (24) ва "Тоттенхэм" (18) энг кўп гол киритган жамоалар бўлишди. Қизиғи, улар бир гуруҳда кураш олиб боришди.

Қайд этиш керакки, гуруҳ босқичининг 3та энг яхши тўпураридан  таси ушбу жамаолар аъзолари ҳисобланишади - Роберт Левандовски (10) ва Харри Кейн (6).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!