Чемпионларни тайёрлаш (3-қисм)
Ads

Чемпионларни тайёрлашнинг иккита қисмини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бугун биз ушбу маъқоланинг 3-қисмини ҳам намойиш этамиз.

Қалб нима учун муҳим?

"Маълумотлар"ни Ботиний онгдан олиб танага узатиш учун!

Бу қанақа маълумотлар? Бу саволга сал кейинроқ яна қайтамиз. Аввало инсон танасидаги маълумот қабул қилувчи бешта сезги органи ҳақида эслатиб ўтаман. Булар: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва ушлаб кўриб ҳис қилиш.

Биз реал ҳолатда маълумотларни қандай топамиз?

Албатта, қабул қилиш сезгиларимиз орқали амалга ошади. Кўриш қобилиятимиз ёруғлик ва ранглар дунёсида ишлайди. Эшитиш овозлар дунёсида. Ҳид билиш ҳидлар дунёсида. Таъм билиш таъм билиш дунёсида. Қўл билан сезиш, ҳис этиш қобилиятимиз ҳам бизни қанақадир йуналиш билан таъминлайди.

Шулардан учтаси, ҳид билиш, ушлаб ҳис қилиш, таъм билиш қобилиятлари моддий макон доирасида ишлайди. Иккитаси номоддий, нисбатан номоддий. Овоз ва кўриш бир хил - тўлқинда, фақат турли диапазонларда.

Ҳид билиш таъм билиш билан солиштирилганда самарадорлиги анча кучли. Пайпаслаб туриб ҳис қилиш ҳид билишдан анча кучли. Эшитиш ҳис қилишдан ҳам кучлироқ. Кўриш эшитишдан анча устунликка эга.

Эътибор берган бўлсангиз, ҳар бир кейинги сезги инсондаги имкониятларни геометрик тарзда ўстириб боради.

Хўш, кейинги сезги қанақа?

Бизнинг яна бошқа сезгиларимиз ҳам бор. Шулардан бири бизнинг олтинчи сезгимиздир. Олтинчи сезги БУЮК ҚУДРАТ соҳибидир.

Олтинчи сезги кўриш қобилиятига нисбатан янада кучлироқ. Олтинчи сезги - бу бошқа сезгилар учун мумкин бўлмаган имкониятлар олами, кўринмас нарсаларни вақт ва маконда кўра олиш. Ўтмишни ва келажакни кўра олиш ва энг асосийси, бутун борлиқни тўлақонли қабул қилиш.

Қадрдонларим, Олтинчи сезги бу шундай асбобки, унинг ёрдамида биз ҚАЧОН? ҚАЕРДА? НИМА? эканлигини аниқ топамиз. Нима учун шундай? Чунки олтинчи сезги бизга танлаш имконини беради. ТАНЛАШ!

Тушунтираман.

Олтинчи сезги, у идрок ва коммуникация органи бўлиб, миянинг бу қисмлари тебранади, кейин эса макон орқали маълумотларни қабул қилади ва узатади. Бундан ташқари, у индивиднинг макон - замон мўлжалига жавоб беради. 

Қадрдонларим, Худо учун, Коинот учун, инсоннинг РУҲИ учун ВАҚТ деган тушунча мавжуд эмас! Вақтнинг боши ҳам охири ҳам йўқ. Вақтнинг оқими йўқ! Инсонлар ўзининг яшаб ўтган умрини сарҳисоб қилиш учун ҳаётга ВАҚТ деган тушунчани киритганлар. Чунки инсон танасининг умри чегараланган.

ВАҚТ реал ҳаётимиз учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Аммо, РУҲимиз учун ВАҚТнинг аҳамияти йўқ. Бу нарсани Альберт Эйнштейн ўзининг нисбийлик назариясида исботлаб берган. Яъни жисм ёруғлик тезлигида ҳаракат қилса ВАҚТ нолга яқинлашиб боради. Демак, инсон РУҲи учун ВАҚТ мавжуд эмас экан, унда унинг учун МАСОФА ҳам, ТЕЗЛИК ҳам мавжуд эмас.

Демак, маълум "руҳий ҳолат"да биз вақт ва маълумотлар кенглиги майдонида бемалол сайр қилиб, ўзимиз учун керакли "маълумот"ларни йиғиб олишимиз мумкин экан. 

Бу қанақа "маълумот"лар, дейсизми? Футболчи ўзини футбол майдонида ўта қулай ва ишончли ҳис қилиши учун зарур бўладиган барча малумотлар...

Футболчилар Ботиний Онгида мантиқан тушунтирганда "маълумотлар базаси" жойлашган. Ёки бу нарсани шартли равишда "абадий кутубхона",  "кўтаргич", балки "Аловуддиннинг сеҳрли чироғи" деса ҳам тўғри келади. ҚАЛБ бу ерда индикатор вазифасини бажаради. Индикатор, бу - узатувчи қурилма.  Ҳар бир футболчи ўзининг Ботиний онгидан ўзига керакли маълумотни олади ва бу "кетворган маълумот" ҚАЛБ орқали танага узатилади. Мана шу "маълумотлар" асосида футболчи танасини бошқаради, кўз ёки қулоқ орқали эшитган маълумотлар асосида эмас. Биз барчасини ҳис қиламиз. Эътибор беринг!  Мен кўз ва қулоқ орқали демаяпман, ҚАЛБ орқали деб айтаяпман! Фарқини ҳис қилинг! "Маълумот"лар ОНГдан эмас, Ботиний Онгдан олинади! Яъни, маълумотларнинг келиши "олтинчи сезги" кўринишида номоён бўлади.

Бешта сезгингиздан келадиган маълумотлар, бу - мантиқ деб аталади.

Олтинчи сезгингиздан келадиган маълумотлар, бу - интуиция деб аталади.

Мантиқ, бу - шиллиққуртнинг тезлиги!

Интуиция, бу - ёруғлик тезлиги! Фарқини ҳис қилинг!

Ёруғлик тезлиги...!? Интуиция учун бу ҳам кам. Энг ақлга сиғмайдиган "сирли" томони ва инсоннинг илоҳий табиати шундаки, Сиз "воқеалар ривожи"дан анча олдинда юрасиз! Яъни, Сиз керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлиб қоласиз! Буларни барини Сиз тасодиф деб уйлайсизми?

Ҳиссиётлар шунчаки "нарса"лар эмас! Ҳиссиётлар, бу - маълумотлар оқимидир! Бу "маълумотлар"лар учун Сизнинг бутун танангиз асаб тизими "параболик антенна" бўлиб хизмат қилади. Бу руҳий ҳолатда "маълумотлар оқими" худди қор кўчкисидек устингизга ёпирилиб келади. Олтинчи сезги ишга тушганда РУҲ олган маълумотлар асосида танани бошқара бошлайди. Бу "руҳий ҳолат"да мияда бошқа фикр бўлмайди. Ёпирилиб келган маълумотларни мушоҳада қилиш учун футболчининг ВАҚТи ҳам бўлмайди.

Айни шу "руҳий ҳолат"да футболчи майдонда энг тўғри қарорларни қабул қила бошлайди. Бу ҳолатда РУҲ танага ОЗОДЛИК, ЭРКИНЛИК ва УЙҒУНЛИКни беради. Бу "руҳий ҳолат"да ҳар бир футболчининг миясида фақат футболдан завқланиш, лаззатланиш ва роҳатланиш бўлади. Бу ҳолатда ОНГда ҚЎРҚУВ, САРОСИМА деган тушунчалар ўз моҳиятини йўқотади. Бу ерда жисмоний кучларингиз иккинчи даражали бўлиб қолади. Бу пайтда футболчи коптокни, футбол майдонини, жамоадошларини, рақиб футболчиларини ва майдондаги вазиятни бутунлигича ҳис қилади. Футболчи рақибининг фикрини олдиндан ўқийди, унинг нима қилмоқчи эканлигини олдиндан билади, унинг ҳаракатларига қарши ҳаракат тизими автоматик равишда ишга тушади. Футболчи ҳар доим рақибларидан бир сонияга ва бир қадам олдинда бўлади. Ҳар бир вазиятда футболчининг қандай қарорга келишини улар кўра олишмайди ва яна..., кўплаб бошқа қобилиятлар ўз-ўзидан ишга тушиб кетади. Масалан, шулардан бири футболчининг гол уриш қобилияти ишга тушиб кетади.

Бу "Руҳий ҳолат"га, бу "Ўзга ўлчамларга эга олам"га қандай қилиб кириш мумкин?

Футболга нисбатан Ишқ ва Муҳаббат туфайли, ундан олинадиган лаззатланишнинг авж юқори эмоционал кўтаринкилик ҳолатида олтинчи сезги ишга тушиб кетади. Агар буни мунтазам ва тартибли равишда ўтказилса, шартли рефлекс пайдо бўлиб, бу вақтда мия тўлиқ ишлайди.

Балки бу, буюк Умар Хайём айтганидек - қудратли даражадаги "қурол"дир! Умар Хайём буюк устозлардан бири бўлган. У айтган эди: "Ёвуз одамлар тудаси бу билимларни ёвузлик йўлида ишлатмаслиги учун мен ўз хақиқатларимни етти муҳр ва қирқ қулф ортига яширдим".

Умар Хайём хақиқатларини минг йиллар оша белгиланган эгаларига етказишга эришди. Буюк математик, ўз билимларини ҳамма аксар кўпчилик ишлатадиган оддий сўзлар ичига сиқиб, зичлаб жойлади, содда тилга шифрлаб махфийлаштирди. Тор фикрли одамларнинг қўлига қудратли қурол тушиб қолмаслиги учун махфий ёзувнинг бутун бир илми ўйлаб топилган эди.

Худодан келган ИЛМ мавжуд ва у инсоннинг илоҳий табиатини ифодалайди.  Умар Хайём ўз рубоийларида "Худодан келган ИЛМ"ни мантиқан ёндошган ҳолда  "шароб" ва "май" мисолида тушунтириб берган. Кимки, Умар Хайём рубоийларини "замонавий" тилда "расшифровка қила олган бўлса - инсоннинг асл моҳиятига етибди.

Минбар

Барча блоглар