Chevrolet МЮга Неймарни олиб беришга тайёр

"Манчестер Юнайтед" клуби ўз ҳомийсидан молиявий кўмак олади ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар учун курашга қўшилади.

Don Balon нашри тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар”нинг бош ҳомийси ҳисобланган Chevrolet компанияси манкуанликларга Неймарни сотиб олишлари учун молиявий кўмак беришга тайёр. АҚШ компаниясининг фикрича ушбу трансфер Chevrolet’нинг Европа ва Осиё бозорида ўз ўрнини янада яхшилашга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби ҳам бразилиялик футболчи учун жиддий кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!