Чех: "МЮ" ва "Арсенал" дербиси ҳақида

“Арсенал” посбони Петр Чех АПЛнинг 15-тури доирасидаги “Манчестер Юнайтед”га қарши муваффақиятсиз ўтказилган учрашув ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Бу каби дербиларда, жамоа хатоларга йўл қўймасдан, ўз вазиятларида фойдаланиши керак. Учрашувнинг бошида рақибларнинг иккита хатога йўл қўйгани ўйин натижасини биз томонга ҳал бўлганига ишонгандик.

Шуни айтишим керакки, биз шундан умид қилгандикки, агар камида битта вазиятдан фойдалана олганимизда хисоб дуранг бўларди.

Аммо бахтга қарши “Юнайтед” бизнинг дарвозамизга учинчи голни киритишга муваффақ бўлди. “Қизил иблисларга” қарши учрашувларда биз кўплаб вазиятларни яратдик бу ижобий холат, аммо натижадан қониқмадик, - дейди Чех “Арсенал”нинг расмий сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!