Чехия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Чехиялик футболчиларга энди бошқа мутахассис устозлик қилади.
Чехия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.
Чехия футбол ассоциацияси тарқатган хабарга кўра ушбу лавозимга Ярослав Шиглави тайинланган. У ушбу лавозимда жамоанинг аввалги бош мураббийи Карел Яролимни алмаштирди.
Маълумот учун, 56 ёшли Шиглавининг сўнгги иш жойи Праганинг “Славия” клуби бўлган эди. Унга қадар эса у Чехия терма жамоасида 8 йил ассистент лавозимида ишлаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар