Чехия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Россияга қарши ўйинда иштирок эта олмаслиги мумкин
Ads

Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Шик бугун Россия терма жамоасига қарши баҳсда майдонга тушмаслиги мумкин.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли “Рома” футболчисининг ошқозони безовта қилмоқда. Унинг ўйинда иштирок этиш ёки этмаслиги яқин соатлар ичида маълум бўлади.

Маълумот учун, Россия – Чехия баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.