Чичарито Испанияга қайтиши мумкин
Ads

Англиянинг “Вест Хэм” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес (Чичарито) қишда бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Мексикалик футболчига айни дамда Испаниянинг “Валенсия” ва “Реал Сосьедад” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ у яқин вақт ичида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Бу мавсум “Реал” собиқ футболчиси АПЛда 10 ўйинда 3 голга муаллифлик қилган.