Чили термаси устози: Биз ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз

2017 йилги Конфедерациялар Кубоги ҳам ўз ниҳоясига етди. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Германия термаси финалида Чилини минимал ҳисобда мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиқди.

Ўйиндан сўнг Чили терма жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Торроха Пицци ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этдик. Спортчи сифатида бундан қониқиш ҳосил қилишим мумкин. Яхши услубдаги яхши ўйин кўрсатдик. Ха, биз хал қилувчи баҳсда мағлуб бўлдик. Бироқ жаҳоннинг энг яхши жамоаси билан тенг ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Билишимча, келажакдаги ўз услубимизни ўзгартирмаймиз. Ҳужум қилишда, прессинг қилишда ва тезкор ўйнашда давом этамиз.

Ўтказиб юборилган гол барчасини ўзгартириб юборди. Шундан сўнг, рақибда ўзига ишонч хамда куч пайдо бўлди. Бизнинг энг катта муоаммомиз гол ура олмаганимиз бўлди. Ким гол урмаса, ғалаба қозона олмайди. Биз эса айнан вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида ишлашимиз лозим”, – деб айтиб ўтди испаниялик мутахассис.