Чилини ЖЧ-2018га олиб чиқолмаган мутахассис энди мундиалга Саудия Арабистони терма жамоаси билан борадиган бўлди

Чили терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хуан Антонио Пицци энди Саудия Арабистони терма жамоасига устозлик қилади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, қитъадошларимиз учун ушбу мураббий сўнгги 3 ой ичидаги учинчиси бўлди. Улар бундан аввал терма жамоани ЖЧ-2018га олиб чиққан Берт ван Марвейкни, сўнгра эса Эдгардо Баусуни ўз лавозимидан озод этишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Хуан Антонио Пицци Чили терма жамоаси билан ЖЧ-2018 саралашида муваффақиятсизликка учрагач истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!