Чим устида хоккейчилар Покистондан зафар ила қайтди (фото)
Ads
 Покистоннинг Лаҳор шаҳрида чим устида хоккей бўйича бўлиб ўтган мусобақада муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келдилар.
 
Нуфузли мусобақа Токио-2020 Олимпиадасига лицензия берувчи халқаро турнир бўлгани билан ҳам аҳамиятлидир. Спортчиларимиз Афғонистон (11:0), Непал (6:1), Қозоғистон (6:2) терма жамоаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишга эришди. 
 
Лаҳордаги турнирнинг барча ўйинларини кўтаринки руҳда ўтказган терма жамоамиз мазкур мусобақанинг келаси йили Ҳиндистонда давом этадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
 
Aero-chim (1)
 
Aero-chim (2)
 
Aero-chim (3)
 
Aero-chim (4)
 
Aero-chim (5)
 
Aero-chim (6)
 
Aero-chim (7)
 
Aero-chim (8)
 
Aero-chim (9)
 
Aero-chim (10)