China Cup. Уругвай финалга чиқди
Ads

Хабарингиз бор, айни кунларда China Cup турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур турнир ярим финалидан ўрин олган Уругвай ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинда уругвайликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Луис Суарес ва Эдинсон Каванилар муаллифлик қилишди.

Энди Уругвай финалда Уэльс терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

China Cup-2018. Ярим финал

Уругвай - Чехия 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: Суарес (10 пенальтидан), Кавани (37)

Уругвай: Муслера, Хименес, Годин, Варела, Бентанкур (Родригес 79), Нандес (Санчес 60), Суарес, Де Арраскаета (Рамирес 61), Вечино (Тореиро 68), Лахалт, Кавани (Стуани 79).

Чехия: Павленка, Кадерабек, Гебре Селассие, Барак, Дарида, Крменчик, Соучек, Сухи, Борил, Шик, Новак.