Ads

Бугун ОЧЛда 1/8 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоаси сафарда Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клубига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Хитойда ўтган дастлабки беллашувда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилгани боис, ғолибни аниқлаш учун экстра тайм ва пенальтилар сериясига мурожаат этилди. "Футбол лотереяси"да эса омад шанхайликларга кулиб боқди - 5:3.

Аҳмедов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 120 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланиб, пенальтилар сериясида 11 метрлик "нуқта"дан аниқ зарба йўллаб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: