Cирдариёда таэквондо (ITF) бўйича очиқ турнир ўтказилди
Ads

Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмумасида таэквондонинг ИТФ йўналиши бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Мусобақа низомига кўра, даянга фақат рангли белбоғ соҳибларигина тушиш имконига эга бўлган ушбу нуфузли мусобақада жами 430 нафар спортчи катнашди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматидан хабар беришларича, мазкур мусобақада терма жамоа мураббийлари 24-31 август кунлари Болгарияда ташкил этиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қила оладиган таэквондочиларни саралаб олишди.

Умумжамоа ҳисобида кучли тўртлик қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин – Тошкент вилояти

2-ўрин – Тошкент шаҳри

3-ўрин – Қашқадарё вилояти

4-ўрин – Сирдарё вилояти