Coca Cola Суперлига учрашувлари дам олиш кунлари ўтказилмайди (тақвим)

Хабарингиз бор, 10 июль санасидан мамлакатимизда карантин чоралари кучайтирилди. Карантин талаблари қайта кучайтирилгач, келаётган икки ҳафтанинг дам олиш кунларида республика бўйлаб ҳаракатланиш чекланди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг кетма-кет икки тур учрашувларига ўзгартириш киритди ҳамда дам олиш кунларидаги учрашувларни бошқа саналарга кўчирди.

10-тур

21 июль, сешанба

19:00 СУРХОН — НАВБАҲОР 

19:00 НАСАФ — СЎҒДИЁНА 

22 июль, чоршанба

19:00 МАШЪАЛ — АНДИЖОН 

19:00 АГМК — ЛОКОМОТИВ

23 июль, пайшанба

19:00 ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР

19:00 ҚИЗИЛҚУМ — БУХОРО 

19:00 БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ

11-тур

28 июль, сешанба

19:00 СЎҒДИЁНА – БУНЁДКОР

19:00 НАВБАҲОР – МАШЪАЛ

29 июль, чоршанба

19:00 ПАХТАКОР – НАСАФ (Пахтакор)

19:00 ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912

19:00 БУХОРО – СУРХОН

30 июль, пайшанба 

19:00 AНДИЖОН – AГМК 

19:00 МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳозирги ҳолатда эса биз мусобақалар ўтишида катта ёрдам бераётган Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Миллий телерадиокомпанияга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Маълумот учун, ЎзПФЛ ОФК режаларидан келиб чиқиб, йил сўнгига бўлган тақвимни шакллантириб улгурган. Вазият ўнгланишига қараб бу ҳақда алоҳида тўлиқ маълумот берилади. Ҳозирча эса турдан-тургача режалар тузишга мажбурмиз”, – дейилади хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)