
Cуперлига. Сўнгги турда энг кўп мухлислар ташрифи Наманганда
SPORTS.uz ўз одатига содиқ қолган ҳолда тур ўйинларидаги мухлислар ташрифига оид рақамларни келтиради.
Унга кўра, Наманганда кечган "Навбаҳор" - "Локомотив" ўйини энг кўп мухлис тўплаган учрашув бўлди. Мазкур беллашувни "Марказий"дан туриб кузатиш учун 15 134 нафар мухлис келди.
Пойтахт дербиси эса аксинча, энг кам мухлис тўплади.
"Навбаҳор" - "Локомотив" (0:3). 15 134 томошабин
"Металлург" - "Бухоро" (1:0). 3 451 томошабин
"Сўғдиёна" - "Насаф" (0:1). 3 076 томошабин
"Нефтчи" - "Қўқон-1912" (0:2). 2 850 томошабин
АГМК - "Қизилқум" (3:0). 2055 томошабин
"Пахтакор" - "Бунёдкор" (4:0). 1 153 томошабин.
Фикрлар