Дани Алвес: Роналду кетгач
Ads

ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Реал"дан "Ювентус"га ўтиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ушбу трансфер борасида менинг фикрим бироз бошқачароқ. Роналду кетгач “Реал” кўпроқ жамоавий футбол намойиш қила бошлади ва нисбатан кучайди. Авваллари ҳужумни фақат Роналду якунларди, ҳозир эса жамоанинг барча аъзолари хавфли. Бу фикрлар менинг футболни қанчалик тушунишим билан ўлчанади. Умуман олганда эса бу борада бироз бўлсада тушунчага эгаман деб ўйлайман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналду ёзда “Реал”дан “Ювентус”га 117 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.