Дани Алвес яна Ла Лигага қайтиши мумкин

ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес яна Испания Ла Лигасига қайтиши мумкин.

RMC Sport тарқатган хабарга кўра 35 ёшли бразилиялик футболчига собиқ жамоаси – “Севилья” қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида парижликлар ҳам ёши анча ўтиб қолган ва катта маош оладиган Алвесни ўзида ушлаб туришмоқчи эмас. Қолаверса у мавсум якунида жиддий жароҳат олиб, ЖЧ-2018ни ўтказиб юборадиган бўлди.

Маълумот учун, Алвес якунланган мавсум ПСЖ сафида жами 41та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У 2003-2008 йилларда “Севилья” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!