Дани Алвеш: Умид қиламанки, бу сўнггиси эмас
Ads

Яқинда ПСЖ клубига келиб қўшилган бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеш Франция суперкубоги баҳчидан сўнг беллашув тўрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоага мавсумнинг илк совринини ютишда ёрдам бера олганимдан хурсандман. Шунингдек, жамоа сафида илк совринимни қўлга киритганимдан бахтлиман. Биз янада ривожланишмоқчимиз ва катта йўлни босиб ўтиш олдидамиз. Умид қиламанки, бу соврин биз учун сўнггиси эмас, – дейди Алвес ПСЖ матбуот хизматига берган интервьюсида.