Даниэле де Росси: “Лацио” зўр ўйнади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ
Ads

“Рома” сардори Даниэле де Росси кеча А Сериянинг 26-турида “Лацио”га (0:3) қарши бўлиб ўтган Рим дербисида учралган йирик мағдубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Олдимизда Чемпионлар лигаси доирасида жуда муҳим ўйин кутиб турганини инобатга олиб, бугунги ўйинни диққат билан таҳлил қилиб чиқишимиз керак.

“Лацио” бугун зўр ўйнади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Биз сўнгги ойларда кўплаб очколар тўпладик, аммо ўша ўйинлар “Фрозиноне” ва “Болонья” каби жамоаларга қарши ўтказилди. “Рома” яна тўғри йўлга қайтади деб умид қиламан.

Бу биз ютқазган биринчи дерби эмас, баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. Энди фақатгина олдинга интилишимиз лозим”, - дейди де Росси.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 44 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.