Дарио Срна 17 ойга дисквалификация қилинди

BEPUL PROPAN

Украина миллий антидопинг маркази “Шахтёр” клуби ҳимоячиси Дарио Срнанинг допинг иши бўйича якуний қарорни эълон қилди.

Унга кўра марказ хорватиялик футболчини 17 ой муддатга дисквалификация қилди. Ушбу муддат эса доппинг тестлари олинган вақтдан, яъни 2017 йилнинг 22 мартидан бошлаб ҳисобланади. Шундан келиб чиқиш мумкинки, Срнанинг жазо муддати жорий йилнинг 22 августигача давом этади. Бироқ, у муддат тугашига 2 ой қолганида жамоа машғулотларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию