Дарья Гаврилова ҳам иштирокини якунлади
Ads

Франциянинг Страсбург шаҳрида давом этаётган халқаро турнирда теннис маликалари чорак финал йўлланмаси учун баҳслашмоқда.

Мусобақанинг иккинчи даврасида австралиялик Дарья Гаврилова ҳамда Саманта Стосур ўзаро рақобатлашди. Тезкор ўйин намойиш этган Дарья учрашувда ҳамюртига 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди WTA томонидан ўтказилаётган турнирнинг чорак финалида Стосур словакиялик Доминика Цибулковани синовдан ўтказади.

Sports.uz