Дарья Гаврилова қийин ўйинда зафар қучди
Ads

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган "Катта дубулға" туркумидаги иккинчи мусобақанинг навбатдаги босқичида австралиялик Дарья Гаврилова ғалаба қозонди.

"Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи даврасида Дарья америкалик Бернарда Перага қарши уч сет ўйнаб, якунда 5:7, 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Франция очиқ чемпионатининг учинчи даврсида Гаврилова бельгиялик Элизе Мертенсга қарши кортга чиқади.

Sports.uz