Дарья Касаткина тахминларни чиппакка чиқарди
Ads

Франция пойтахтида давом этаётган "Ролан Гаррос" мусобақасининг тўртинчи давра беллашувлари давом этмоқда. Бугун ушбу босқич доирасида бир қатор беллашувлар бўлиб ўтди. 

Жумладан, россиялик Дарья Касаткина мусобақанинг иккинчи сараланган теннисчиси ҳисобланмиш даниялик Каролин Вознякини икки сетда мусобақадан чиқариб юборди. Биринчи сетда 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Дарья руҳий устунликдан унумли фойдаланиб, иккинчи партияда ҳам кескин зарбалари олдида Каролинни ожиз қолдирди, 6:3. Касаткинанинг чорак финалдаги рақиби америкалик Слоуан Стефанс бўлади.